...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги алоқалар “25 ёшда”


20:01, 10.03.2017 Жамият
 2 084

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентига Франция етакчиси Франсуа Олланд томонидан табрик йўлланди.

Табрикда “алоқалар ўрнатилганининг биринчи кунлариданоқ ҳамкорликнинг барча соҳаларида – ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий ва маданий жабҳаларда мустаҳкамланганлигини қайд этиш бугун мени қувонтиради”, дейилгани хусусида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар тарқатилмоқда.

Франсуа Олланд ўтган давр мобайнида Франция ва Ўзбекистон дўстона муносабатлар ўрнатишга эришганлигини таъкидлади.

Франция Президенти “ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган мамлакатларимиз ўртасида ўрнатилган шерикчиликнинг юқори даражаси кейинги ўн йилликлар давомида доимо ривожланиши”га умид билдирди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Президент Франсуа Олланд номига йўллаган мактубида қайд этганидек,  “Франция Республикасининг 1992-йил январ ойида Ўзбекистон мустақиллигини биринчилардан тан олгани,  шунингдек,  унинг мустақил ривожланиши ва суверенитетини қатъий қўллаб-қувватлаганини биз алоҳида қадрлаймиз”.

Давлатимиз раҳбари “Франция билан икки ва кўп томонлама кун тартибнинг барча масалалари бўйича,  аввало сиёсий-дипломатик ва маданий-гуманитар соҳаларда самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш,  шунингдек,  савдо,  инвестиция ва юқори технологиялар,  туризм,  корхоналаримизда илғор корпоратив бошқарув методларини киритиш жабҳаларида аниқ дастурлар ва лойиҳаларни илгари суришга Ўзбекистон содиқ” эканлигини тасдиқлади.

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон-Франция муносабатларини чуқурлаштириш ва унинг ўзаро ҳурмат,  тенглик ва ишонч тамойилларига асосланган пойдеворини мустаҳкамлашга қаратилган қўшма фаолиятни бундан кейин ҳам давом эттириш”га ишонч билдирди.

 

Теглар:Ўзбекистон Франция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар