Франция Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жак-Анри Эльс билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида муносабатларни ривожлантиришнинг амалий масалаларига асосий эътибор берган ҳолда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик сарҳисоб қилинди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон-Франция ҳамкорлиги институтларининг навбатдаги йиғилишларини ўтказиш муддатлари ҳамда Ўзбекистон ҳудудидаги тадбирларда, жумладан халқаро ихтисослашган кўргазмаларда Франция компанияларининг иштироки юзасидан фикр алмашилди.