...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Евроиттифоқнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигига навбатдаги қадам ташланди


16:00, 19.05.2016 Жамият
 1 905

Абдулазиз Камилов Еврокомиссия Вице-президенти Марош Шевчович билан учрашди.

Бугун, 19 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган ЕИ Комиссиясининг энергетик иттифоқ бўйича Вице-президенти Марош Шевчович билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Суҳбат чоғида турли соҳаларда икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва уларни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Таъкидланганидек, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган ХХ “Ўзбекистон нефть ва гази” халқаро конференсиясида Европа Иттифоқининг юқори даражадаги делегациясининг иштирок этиши Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада диверсификация қилишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлигини тасдиқлайди.
 
Мулоқот давомида Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги шерикчилик стратегияси доирасидаги дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
 
Учрашувда ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари, Элчи Юрий Штерк иштирок этди.

Теглар:Европа Иттифоқи Абдулазиз Камилов ТИВ Марош Шевчович Юрий Штерк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар