...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларини ривожлантириш бўйича учрашув бўлиб ўтди


13:54, 03.05.2018 Жамият
 1 695

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШнинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди.

Бугун, 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини ривожлантириш, жумладан, икки мамлакат вакиллари иштирокида қўшма тадбирларни ўтказишга доир амалий масалалар муҳокама қилинган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 3-4 май кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган “Терроризм ва радикализмга қарши кураш” юқори даражали халқаро конференцияда иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Абдулазиз Комилов АҚШ Памела Леора Спратлен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар