...
МЕНЮ
ONLINE TV

Буюк Британияда компьютер кўплаб аёлларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлди


12:56, 03.05.2018 Олам
 3 552

Соғлиқни сақлаш вазири Жереми Хант ҳалок бўлганларнинг оиласидан кечирим сўрамоқда.

Буюк Британияда компьютерларнинг хатоси туфайли 270 нафарга яқин аёл кўкрак саратони ҳасталигидан ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Миллий соғлиқни сақлаш хизмати томонидан Британиянинг 50 ёшдан 70 ёшгача бўлган барча аёлларига тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтиш бўйича огоҳлантириш мактублари автоматик тарзда юборилиши керак бўлган. 

Аммо 2009 йил дастурда юз берган хато сабабли хатлар кўп ҳолларда эгаларига етиб бормаган. Вафот этган аёллар бошқа ярим миллион аёл сингари тиббий кўрикдан ўтиш ҳақидаги таклифни олмаган.

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Жереми Хант ҳалок бўлганларнинг оиласидан кечирим сўраган ва текширув ишлари бошланганини маълум қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Буюк Британия компьютер 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!