...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон тиллалари қайси аэропортда ҳибсга олинганди? Каримовнинг Давлат котиби ёдга олади


17:56, 17.01.2018 Жамият
 13 870

Раҳим Ражабов эндигина мустақилликка эришган Ўзбекистонга тегишли самолёт аэропортда ушланиб, тиллалар ҳибсга олинганини эслади.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳаёт бўлганида 80 ёшни қаршилаган бўларди. Айни дамда бутун республика бўйлаб Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига катта тайёргарлик кўрилмоқда. Бугун, 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлашга кўрилаётган тайёргарлик ишлари юзасидан йиғилиш ҳам бўлиб ўтган эди.
 
ЎзА Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг биринчи ва охирги Давлат котиби Раҳим Ражабовдан интервью олди. Унда Раҳим Ражабов эндигина мустақилликка эришган Ўзбекистонга тегишли самолёт аэропортда ушланиб, тиллалар ҳибсга олинганини эслади. Миллий валюта жорий этилиши билан боғлиқ воқеаларни ёдга олди.
 
“Миллий валюта масаласи ниҳоятда муҳим, уни зудлик билан жорий этиш керак. Кейин Президент кимнингдир манфаатини эмас, халқ манфаатини, давлат манфаатини ўйлаб иш қилаяпти. Лекин, кейин маълум бўлишича, қайсидир бир аэропортда самолётимиз ушланган. Тиллалар ҳибсга олинган. Махсус халқаро комиссия барча ишларни текширган. Таҳлил қилиб кўрилгач, бу тадбирда ҳеч кимнинг қора нияти, шахсий манфаати йўқлиги сабабли ва бу операция энди мустақилликни қўлга киритган халқнинг манфаати ва жаҳон харитасида янги пайдо бўлган ёш давлатнинг бир марталик тадбири эканлиги каби асл сабаблари тушунтирилгач, муаммо дипломатик ва юридик йўллар билан ҳал қилинди...”, дейди Раҳим Ражабов.
 
Суҳбатнинг тўлиқ шаклини тез орада эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Теглар:Раҳим Ражабов Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар