Футболчилар сўнгги иккита ўйинини ўтказиш учун 20 август куни Тошкентда йиғилади.
Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашуви 25 август куни Тошкентда бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш босқичи 8-туридан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Жанубий Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 31 август куни сафарда Хитойга қарши майдонга тушса, 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Кореяни қабул қилади.