Юнон-рум ҳамда эркин кураш бўйича мусобақаларда Ўзбекистон шарафини 11 нафар полвон ҳимоя қилади.
Дунёнинг юздан зиёд давлатларидан полвонлар иштирок этадиган йилнинг энг муҳим мусобақасида Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати ғолиблари, турли нуфузли мусобақалар совриндорлари гиламга чиқади.
Ўзбекистон терма жамоасининг дастлабки қисми жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун 18 август куни Францияга жўнаб кетди.
Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шарафини 11 нафар полвон ҳимоя қилади. Уларнинг беш нафари юнон-рум кураши бўйича терма жамоа таркибига жалб этилган бўлса, олти нафари эркин кураш бўйича мусобақаларда ўз омадини синаб кўради.
Жаҳон чемпионатида Феруз Тўхтаев (59 кг), Элмурод Тасмуродов (66 кг), Арам Варданян (71 кг), Рустам Ассакалов (98 кг) ва Мўмин Абдуллаев (130 кг) лар юнон-рум кураши бўйича баҳсларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар.
Эркин кураш бўйича 24 августда бошланадиган чемпионатга Ўзбекистон терма жамоаси Франция пойтахтига 22 августда йўл олади.
Мазкур таркиб рўйхатида Нодиржон Сафаров (57 кг), Ихтиёр Наврўзов (70 кг), Бекзод Абдураҳмонов (74 кг), Умиджон Исманов (86 кг), Магомед Ибрагимов (97 кг) ҳамда Давид Модзманашвили (125 кг) қайд этилган. Уларга Олим Ҳикматов ва Александр Недорезовлар устозлик қилишади.