...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари мухлислар орзусини амалга оширишга бел боғлади


14:01, 12.06.2017 Спорт
 4 482

Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари мухлисларнинг узоқ кутилган орзуларини ушалтириш йўлида бор кучини сарфлайди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-туридан ўрин олган Эронга қарши ўйинда иштирок этиш учун 10 июнь куни эрталаб Теҳрон шаҳрига етиб боргани ҳақида хабар бергандик.
 
Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари бугунги учрашув олдидан ўз фикрларини билдириб ўтишди.
 
Сервер Жепаров: “Шахсан мен олдимизда турган учта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишимизга ишонаман. Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 мусобақасига йўлланма олиш учун барча учрашувларда ғалаба қозонишимиз шарт. Айнан шунинг учун ҳам бугун “Озоди” стадионида фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Россияга боришни жуда ҳам истайман. Буни фақат биргина мен эмас, бутун Ўзбекистон аҳли истамоқда.
 
Ўзбекистонлик футбол мухлислари миллий жамоалари дунёнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этишини азалдан кутиб келишади. Биз – Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари мухлисларимиз орзуларини ушалтириш йўлида бор кучимизни сарфлашга тайёрмиз. Эрон терма жамоаси кучли рақиб, улар бизни Тошкентда мағлуб этишганди. Лекин нега биз уларни Теҳронда мағлуб эта олмаймиз? Умид қиламанки, натижа кўнгилдагидек бўлади”.
 
Сардор Рашидов: “Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиши учун бор кучимизни ишга солишимиз, боримизни беришимиз керак. Бутун Ўзбекстон бизга ишониб, жамоамизни дуо қилиб турганини ҳис қиламиз ва кучимизни аямай ўйнашимиз шарт. Ўзбекистон терма жамоаси ҳали Жаҳон чемпионатига чиқмаган. Агар бу вазифани уддаласак, биз ва халқимиз учун хурсандчилик, катта байрам бўлади. Чунки Жаҳон чемпионати биздан кейин етишиб чиқадиган футболчиларга ижобий таъсир қилади”.
 
Мурод Холмуҳамедов: “Албатта, Эрон ҳимояда кучли ўйин намойиш этади. Эрон термасининг ҳимоявий ўйинлар кўрсатиши Осиёда ўз ўрнига эга. Ундан ташқари, улар бугун ўз кучларига ишониб, майдонга тушишади. Лекин биз барча қаршиликларга қарши режа тузганмиз ва буни амалда қўллашга ҳаракат қиламиз.
 
***
 
Эслатиб ўтамиз, Эрон – Ўзбекистон учрашуви бугун Тошкент вақти билан 21:45 да старт олади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Эрон Ўзбекистон ЖЧ-2018 Теҳрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!