...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бутун бошли мамлакат АҚШнинг 51-штати бўлмоқчи


13:58, 12.06.2017 Олам
 4 407

Пуэрто-Рикода мамлакатнинг сиёсий мақомини аниқлаш учун референдум ўтказилди.

Пуэрто-Рикода мамлакатнинг сиёсий мақомини аниқлаш учун референдум ўтказилди. Унда аҳолининг кўпчилиги АҚШ таркибига 51-штат сифатида қўшилишни ёқлаб овоз беришди.
 
Референдум конгресс қарори билан ҳуқуқий томонлама мустаҳкамланиши шарт. Бироқ АҚШ Адлия вазирлиги овоз бериш жараёнини қўлламаган.
 
Референдумда аҳолига 3 хил вариант тақдим этилган. Натижаларга кўра, 97 фоиздан ортиқ сайловчи АҚШга қўшилишга, 1,5% иштирокчи ҳудудларни мустақил бирлаштиришга ва фақатгина 1,32% аҳоли эса ҳозирда амалда бўлган сиёсий мақомни сақлаб қолишга овоз берган.
 
Маълумот ўрнида, Пуэрто-Рико АҚШ ҳукумати бошқаруви остида бўлган мамлакатдир. АҚШ Конституциясининг амал қилиши Пуэрто-Рикода чекланган.
Сумбула

Теглар:Пуэрто-Рико референдум АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!