...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси Эронга легионерларсиз боради


17:18, 15.05.2018 Спорт
 2 674

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 19 май куни Теҳронда Эронга қарши майдонга тушади.

Маълумки, шу йилнинг 19 май куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Теҳронда Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этади.
 
Россияда бўлиб ўтадиган 2018 йилги Жаҳон чемпионати иштирокчиси бўлган Эрон билан бўладиган ўйин навбатдаги катта мусобақалар олдидан футболчилар учун тажриба мактаби вазифасини ўтаб беради.
 
Ушбу ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоасига легионер футболчилар жалб этилмайди ва асосан Осиё ўйинларида иштирок этиши мумкин бўлган ёш футболчилар хизматидан фойдаланилади.
 
Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар кенгаши томонидан Эрон билан бўладиган ўйинга танлаб олинган футболчилар билан танишишингиз мумкин:
 
Дарвозабонлар:
Эргашев Умиджон – “Насаф”
Эргашев Ботирали – “Навбахор”
Давронов Раҳимжон – “Машъал”
 
Ҳимоячилар:
Ашурматов Рустамжон – “Бунёдкор”
Қобилов Исломжон – “Бунёдкор”
Комилов Акрамжон – “Бунёдкор”
Турсунов Достон – “Нефтчи”
Алижонов Ҳожиакбар – “Пахтакор”
Отахонов Аббосжон – “Металлург”
Нарзуллаев Дониёр – “Насаф”
 
Ярим ҳимоячилар:
Ҳамробеков Одилжон – “Насаф”
Ғаниев Азизжон – “Насаф”
Сидиқов Жавоҳир – “Қўқон 1912”
Турғунбоев Азизбек – “Навбаҳор”
Яхшибоев Жасур – “Пахтакор”
Машарипов Жалолиддин – “Пахтакор”
Кенжабоев Ислом – “Насаф”
Ғиёсов Хуршид – “Бунёдкор”
Собирхўжаев Сардор – “Бунёдкор”
 
Ҳужумчилар:
Ўринбоев Забиҳилло – “Металлург”
Сидоров Андрей – “Қизилқум”.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Эрон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!