...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда ҳам уч кунлик мотам эълон қилинди


17:15, 15.05.2018 Жамият
 9 177

Шубҳасиз бугунги қотилликларга жавобгарлик Исроил давлати зиммасида.

Аввалроқ, Исроил ҳарбийлари билан тўқнашувда ҳалок бўлган фаластинликлар хотирасига Маҳмуд Аббос Фаластинда уч кунлик мотам эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 14 май куни Туркия Исроил аскарлари билан тўқнашувда қурбон бўлган фаластинликлар хотирасига ҳурмат ва бирдамлик рамзи сифатида уч кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда вице-Бош вазир Бекир Бўздоғ маълум қилди.
 
“Шубҳасиз бугунги қотилликларга жавобгарлик Исроил давлати зиммасида. Аммо бу қотилликларга Исроил билан бир қаторда АҚШ ва унинг раҳбарияти ҳам айбдор”, деб таъкидлади Бўздоғ.
 
Вице-Бош вазир ҳақиқат қарор топиши ва фаластинликлар ўз ҳуқуқларини қайтариб олишларига ишонч билдирди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Фаластин Туркия Исроил 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар