...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон соғлом болалар туғилиши учун 31 миллион АҚШ доллари сарфламоқчи


15:07, 26.12.2017 Жамият
 2 238

2 миллион АҚШ долларидан зиёди “Соғлом авлод учун” халқаро нодавлат хайрия жамғармаси маблағларидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кеча, 25 декабрь куни “2018-2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушба давлат дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун 31 миллион АҚШ доллари ва 90 миллион сўм ажратиш режалаштирилмоқда, улардан 28 миллион 460 минг АҚШ доллари Давлат бюджети маблағлари, 90 миллион сўм ва 2 миллион АҚШ долларидан зиёди “Соғлом авлод учун” халқаро нодавлат хайрия жамғармаси маблағларидир.
 
Қарор қуйидагиларни назарда тутади:
 
юқори технологик диагностика тиббиёт ускуналари, бутловчи буюмлар, реагентлар ва зарур материаллар билан жиҳозлаш орқали скрининг марказларининг моддий-техника базасини яхшилаш;
 
ҳомиладорликнинг дастлабки уч ойида аёлларни марказий кўп тармоқли туман (шаҳар) поликлиникаларида туғишдан олдин оммавий равишда текшириш ва хавф гуруҳига кирадиган ҳомиладор аёлларни генетик синдромларга биокимёвий текширишни босқичма-босқич жорий этиш йўли билан ҳомилада туғма ва ирсий касалликлар профилактикаси ва барвақт ташхис қўйиш чора-тадбирларини такомиллаштириш;
 
лаборатория диагностикасининг замонавий усулларини, шу жумладан, ҳомилада ва кичик ёшдаги болаларда хромосом синдромларга ташхис қўйишда цитогенетик ва молекуляр-цитогенетик технологияларни жорий этиш;
 
болаларда ирсий касалликларга барвақт ташхис қўйиш усулларини такомиллаштириш орқали чақалоқларни оммавий текшириш, шунингдек, бемор болаларни дори воситалари ва даволайдиган овқатлар билан таъминлаш орқали ирсий касалликларни даволаш самарадорлигини ошириш;
 
скрининг марказларининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш ва амалий соғлиқни сақлашга замонавий жаҳон тажрибасини жорий этган ҳолда халқаро ҳамкорликни амалга ошириш. 

Теглар:Ирсий касалликлар Соғлом авлод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар