...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон сиёсий тузумига қарши айбланганлар озодликка чиқарилди


19:35, 07.05.2018 Жамият
 5 226

Узоқ давом этган суд жараёни якунданди.

Бугун, 7 май куни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси 4 банди, яъни Ўзбекистон Республикаси конституцион тизимига қарши тажоввузда айбланиб ҳибсга олинган журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаётхон Насриддинов, шунингдек, тадбиркорлар Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
 
“Qalampir.uz” манбасининг Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судидан хабар беришича, мазкур сиёсий маҳбусларнинг барчаси суд залидан озодликка чиқарилган.
 
Суд ҳукмига кўра, айбланувчи Бобомурод Абдуллаев Жиноят кодексининг 159-моддаси 4 банди билан айбдор, деб топилган ва унга 3 йил ахлоқ тузатиш ишларида бўлиш тайинланган.
 
Шунингдек, Абдуллаевнинг иш ҳақидан 20 фоизи давлат даромадига ушлаб қолиниши белгилаб қўйилган.
 
Абдуллаев 221 кун ҳибсда сақаланганини ҳисобган олган ҳолда, ушбу муддат жазо муддатидан чиқариб ташланди.
 
Шундан кейин Бобомурод Абдуллаевни назорат қилиш унинг ўзи яшаб турган Тошкент шаҳридаги Яккасарой ИИБга топширилган.
 
Суд айбланувчиларни оқлаши баробарида уларни ҳибсга олган терговчиларга нисбатан тегишли тартибда хусусий ажрим ишлари олиб борилишини билдирган.
 
Эндиликда терговчилар нимага асосланиб ушбу айбланувчиларни ҳибсга олгани ва сўроқ қилганини изоҳлаб бериши лозим бўлади.
 
Судья агар терговчилар ушбу иш юзасидан ўринли сабаблар келтира олмаса, қонунда белгиланган тартибда жазога тортилишини маълум қилган.
 
Абдуллаев ўзининг озодликка чиқарилганига муносабат билдириб қуйидагиларни такрорлаган:
 
“Мен озодликка чиққанимдан жуда хурсандман. Ҳиссиётларимни сўз билан ифодалашим жуда қийин бўлмоқда. Суд жараёни жуда очиқ ўтди. Буни кутмаган эдим. Бу Президентимиз бошлаган либераллаштириш сиёсатининг меваси деб ўйлайман. Президентимизга раҳмат айтаман!”
 
Маълумот ўрнида, Бобомурод Абдуллаев ўтган йилнинг сентябрида ҳибсга олинган. Унинг қўлга олинишида “Ўзбекистон халқ ҳаракати” бузғунчи гуруҳининг етакчиси Муҳаммад Солиҳ томонидан журналист ўзининг ҳукуматга қарши мақолаларига “Усмон Ҳақназаров” тахаллусини қўйиб ёзгани тўғрисидаги кўрсатмаси сабаб бўлди.
 
Ўтказилган дастлабки терговлар давомида экспертлар томонидан журналист ёзган мақолалар батафсил таҳлил қилинди. Аммо Абдуллаев унга кўрсатилаётган мақолаларнинг барчасини ўзи ёзмаганини таъкидлаган ва ўзига тегишлиларини ажратиб кўрсатган эди.
 
Ўтган суд мажлислари давомида журналист 2003-2004 ва 2011-2017 йилларда “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси билан расмий ҳукуматга қарши мақолалар ёзганини тан олди.
 
Шу билан бирга унга нисбатан ҳибсда эканида, теговлар давомида турли жисмоний қийноқлар бўлганини айтган эди. Суд берилган кўрсатмаларнинг айримлари босим остида олинган, деб топди.
Темур Назаров

Теглар:Суд Бобомурод Абдуллаев Муҳаммад Солиҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар