...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Туялар очликдан сузишга мажбур бўлмоқда


18:47, 07.05.2018 Олам
 4 768

Туялар мураккаб вазиятда омон қолиш учун 3 километр масофани ҳар куни сузиб ўтишга мажбур.

Видеода кўриб турганингиз “чўл кемаси” дея таърифланадиган туялар сувда ҳам моҳир сузувчи эканликларни исботлашмоқда.
 
Дарвоқе, бу ҳодиса туялар устида тажриба ўтказиш учун атайин уюштирилмаган.
 
Уммон давлатидаги бир сурув туялар оч қолгач, емиш қидириб, денгиз ўртасидаги кичкина оролга сузиб ўтишади. Орол билан Уммон мамлакатининг оралиқ масофаси 3 километрдан зиёдроқ.



Уммон чўлларида ҳозир қурғоқчилик вақти. Жониворларнинг асосий озуқаси ўтлар эса қовжираб қолган. Шу сабаб, айрим жониворлар чўлнинг қақшатқич зарбасига дош бера олмай, қирилиб кетмоқда.
 
Аммо туялар жуда мураккаб вазиятда ҳам омон қолиш учун ҳар куни 3 километр масофани сузиб ўтиб, қорниларини тўйдириб, яна чўлга қайтишмоқда.
 
Таъкидлаш жоиз, туялар сувсиз икки ҳафта яшай олиши мумкин экан, лекин емишсиз ҳаёт кечириш улар учун қийинчилик туғдириши, табиий. Акс ҳолда, улар 3 километрни сузиб ўтишармиди?
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Туя Уммон Орол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!