...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон роҳине мусулмонларига ёрдам кўрсатади


08:31, 13.09.2017 Жамият
 3 781

Мьянманинг Бангладешга чегарадош Аракан штатидан оҳирги 2 ҳафта мобайнида камида 146 минг киши қочди.

Август ойининг охиридан буён Мьянмада нотинч вазият ҳукм сурмоқда. Маҳаллий армия ҳамда буддавий аҳоли билан роҳине мусулмонлари ўртасидаги зиддиятлар юзлаб кишиларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлди.
 
Шавқатсизларча ўлимга “ҳукм” қилинган роҳине мусулмонларининг тақдири дунё мамлакатлари етакчилари нигоҳида. Улар қаторида Туркия биринчилардан бўлиб жабрланганларга ижтимоий ёрдам кўрсатишга қарор қилди.
 
12 сентябрь куни Ўзбекистон ҳукумати ҳам Мьянмадан қочган қочоқларга ёрдам кўрсатиши ҳақида хабар қилинди. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабарида келтирилишича, қочқинларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида ижтимоий ёрдам йўналтирилади.
 
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича умуммиллий декларацияси ва Уставида қайд этилган принципларга асосан Ўзбекистон барча турдаги зўравонлик ҳаракатларига: дини, ирқи, жинси, тили, сиёсий ёки бошқа миллий ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар одамларнинг эркинлигини чеклашга қарши.
 
Маълумот учун, Мьянманинг Бангладешга чегарадош Аракан штатидан оҳирги 2 хафта мобайнида камида 146 минг киши қочганлиги аниқланди. Мьянмада ўтган йили октябрда ҳам зўравонлик ҳаракатлари қайд этилганди. Ўша вақтдан буён Бангладешга 223 минг киши кўчиб ўтган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Мьянма Бангладеш Роҳине мусулмонлари Ижтимоий ёрдам 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар