Улар марҳумнинг жасадини ўлаксаҳур қушларга ем қилдириши орқали нариги дунёда роҳат-фароғатда яшашларига ишонишади.
Буни қарангки, марҳумларни кўммайдиган, аниқроғи маълум муддат дафн қилмай “эъзозлайдиган” бошқа бир элат вакиллари ҳам бор экан.
Торожолар деб аталадиган мазкур қабила вакилларининг фикрича, одам ўлгандан сўнг нариги дунёда ўз танаси, яъни жасади билан бирга яшайди. Шу боис улар марҳумнинг жасадини тупроққа тортишга шошилмайдилар...
Бу ҳолатни марҳумларга нисбатан ҳурмат деб ҳисоблашади. Торожолар вафот этган яқинларига ижтимоий ҳаётнинг бир бўлаги сифатда қарайдилар.
Ҳали-ҳамон давом этиб келаётган бу анъана дунё аҳлини ҳайратга солса-да, маҳаллий аҳоли бунга оддий ҳолат сифатида қарайди.
Торожолар марҳумнинг жасадига ҳар куни формалин (метанал) суртишади. Кунда тўрт маҳал овқат марҳумнинг хонасига олиб кириб қўйилади.
Торожолардан бири вафот этса, марҳум 4 кун давомида одатий уй либосида сақланиши ҳам ўзига хос бир урф. Марҳумнинг жасади 4 кундан кейин тобутга солинади ва шу тариқа нақ 4 ой уйда сақланади.
Торожолар ўлим ҳодисасига ҳаётнинг охири деб қарашмайди. Шу сабабдан ҳам улар ўликларни шу йўсинда “эъзозлаш” яхши иш эканлигига ишонишади. Марҳумнинг яқинлари 4 ойдан кейин уларни қабрга қўйишга рози бўлишади.
Торожолар ҳақида қисқа маълумот бериб ўтсак. Маҳалий тилда уларнинг номи “тоғликлар” маъносини англатади. Торожалар қадимдан Индонезиянинг Сулавеси оролида яшаб келишган элатлардан бири.
Тахминий рақамларга кўра, уларнинг сони 1 миллион 500 минг кишини ташкил этади. Уларнинг аксарияти насронийлик динининг протестантлик мазҳабига мансуб. Бироқ евпораликлардан ўзлаштирилган бу дин қадимги урф-одатлар билан “омиқталашиб” кетган.