Ўзбекистон 50 минг роҳине мусулмонлари учун 14 турдан иборат маҳсулотлар ҳажмидаги инсонпарварлик ёрдами юборади.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон томони зарур маҳсулотлардан иборат инсонпарварлик ёрдамини 18 сентябрь соат 11:00 да Бангладеш Қизил ярим ой жамиятининг миллий бош қароргоҳида топширади.
ЎзА берган маълумотларга кўра, эҳтиёжга муҳтож тахминан 50 минг кишига Ўзбекистондан 14 турдан зиёд озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар юборилган.
Инсонпарварлик ёрдамини Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев Бангладеш Қизил ярим ой жамияти раиси Ҳафиз Аҳмед Мажумдерга топширади.
Маълумот учун, инсонпарварлик ёрдами таркибига гуруч, шакар, ерёнғоқ, сут кукуни, печенье, чивинга қарши тўр, аёллар, эркаклар ва болалар учун кийим-кечаклар, кўрпа-тўшак, оёқ кийимлари, асосий дори-дармон воситалари ва минерал сув киради.