Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова билан учрашди.
Айни дамда Ўзбекистон ва Россиянинг тиббиёт ҳамда илмий муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича 10 та келишув имзоланган бўлиб, яна ана шундай 8 та ҳужжат имзоланиши режалаштирилмоқда.
Учрашувда тиббиёт соҳасидаги илм-фан ва таълим масалаларида ўзаро тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди, шунингдек, томонлар шифокорлик амалиётига телемедицина технологияларини жорий этиш бўйича тажриба алмашдилар.
Суҳбат якунида Вероника Скворцова Алишер Шодмоновни Москвада бўлиб ўтадиган Жаҳон соқлиқни сақлаш ташкилотининг Сил касаллиги бўйича биринчи глобал вазирлар конференциясида иштирок этишга таклиф қилди.