...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дафна барги саратон ривожланишининг олдини олади


13:02, 29.03.2017 Саломатлик
 5 985

Давфна барги ўта фойдали, бироқ уни баъзи касалликларда қўллаб бўлмайди.

Қадимдан дафна дарахти ҳозиргидек катта-катта ер майдонларига экилган. Уни кўпчилик дафна барги ёки лавр япроғи деб ҳам атайди.
 
Лавр япроғи нафақат таом пиширишда, балки хонадаги нохуш ҳидларни кетказиш учун ҳам ишлатилган.
 
Бугунги саҳифамизда дафна баргининг фойдали хусусиятлари ҳақида маълумот берамиз.
 
- Дафна барги антибактериал, шамоллаш ва замбуруғга қарши восита саналади. Унинг таркибида мис, калий, марганец, темир, селен, рух, А, В, С, РР витаминлари бор.
 
- Унинг ёрдамида ревматик оғриқларни босиш мумкин.
 
- Лавр япроғи иммунитетни яхшилайди, қондаги қанд моддасини камайтиради.
 
- Сочларнинг илдизини мустаҳкамлайди, бош терисини озиқлантиради.
 
- Организмда саратон, сил касаллиги ривожланишининг олдини олади.
 
- Дафна барги шамоллаш, инфекцион касалликларнинг олдини олади.
 
- Стоматит, отит, уйқусизлик, невроз каби кўплаб касалликларда даво бўлади.
 
- Унинг ёрдамида организм ҳамда томирлардаги зарарли моддаларни чиқариб юбориш мумкин.
 
- Дафна барги иштаҳани очади ва овқат ҳазмини яхшилайди.
 
- Дафна эпилепсия хуружларини бартараф эта олади, стресс, уйқусизлик ва чарчоқ билан курашади. Унинг бундай хусусиятлари таркибидаги цинеол ва кучли эфир мойлари билан боғлиқ. Бу моддалар нафас йўлларини очиб, бутун танани бўшаштиради.
 
- Лавр баргининг иси инсон танасига тинчлантирувчи ва оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатиши исботланган.
 
Дафна баргидан қайнатма тайёрлаш:
 
Қайнатмани тайёрлаш учун 10 дона баргни майдалаб, устига 300 мл сув қуясиз ва 5 дақиқа давомида қайнатасиз. Бирор касалликнинг олдини олиш учун қайнатма 1 кунда 3 марта 1 ош қошиқдан ичилади. Касалликни даволаш учун эса 300 мл қайнатманинг ҳаммасини кун давомида оз-оздан ичиш лозим. Даволаш жараёни 3 кун давом этади. Бундан кейин 2 ҳафта давомида дам олиш лозим бўлади.
 
Лавр баргини қуйидаги касалликларда қўллаб бўлмайди:
 
Дафна барги жуда фойдали ҳисобланса-да, уни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар ҳам мавжуд.
 
Ошқозонда яраси бўлган беморлар, ҳомиладор аёллар, қандли диабетнинг оғир турларида лавр барги қайнатмасини ичиш тавсия этилмайди.
 
Дафна баргини хўжалик ишларида ҳам ишлатиш мумкин.
 
Бундан ташқари, дафна япроғи суваракларга қарши жуда самарали курашади. Таркибидаги эфир мойининг ҳиди суваракларни ҳайдайди. Шу билан бирга, фарзандларингиз ва уй ҳайвонларига зарар етказмайди. Бунда қуруқ ёки янги узилган дафна баргини ишлатиш мумкин, аммо қуритилган япроқнинг иси ўткирроқ бўлади. Бунинг учун қуриган дафна баргини ёқиш кифоя.
Умида Якубова

Теглар:қайнатма Дафна барги лавр япроғи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!