...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати таркибидаги сўнгги ўзгаришлар эълон қилинди


11:04, 30.11.2017 Жамият
 6 577

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ Ҳукумат таркибида 7 та ўзгариш амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти ҳукумат таркибидаги қатор ўзгаришлар ҳақида хабар берди.



(Қаҳрамон Валиевич Акмалов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди)
Қаҳрамон Валиевич 2017 йил 28 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5257-сон фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.

****


 (Нодир Собирович Отажонов  Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди)
2017 йил 28 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5256-сон фармонига мувофиқ Нодир Собирович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси – Ташқи савдо фаолияти, экспорт салоҳияти, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш ва енгил саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, “Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси – Ташқи савдо фаолияти, экспорт салоҳияти, машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

****


 (Зойир Тоирович Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди)
2017 йил 28 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5255-сон фармонига мувофиқ Зойир Тоирович Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири – Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири – Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

****


 (Жамшид Анварович Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди)
2017 йил 28 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5254-сон фармонига мувофиқ Жамшид Анварович Қўчқоров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири - Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири -Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

****


 (Жамшид Абдуҳакимович Хўжаев Ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги ПФ-5260-сон фармонига мувофиқ Жамшид Абдуҳакимович Хўжаев - Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

****



(Суҳроб Рустамович Холмурадов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги ПФ-5253-сонли фармонига мувофиқ Суҳроб Рустамович Холмурадов - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат ҳудудлари фаолиятини мувофиқлаштириш, туризм масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тайинланди.

****


(Ботир Асадиллаевич Хўжаев Иқтисодиёт вазири лавозимига тайинланди)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 ноябрдаги ПФ-5258- сонли фармонига мувофиқ Ботир Асадиллаевич Хўжаев - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазири лавозимига тайинланди, шу муносабат билан Молия вазири лавозимидан озод этилди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Ҳукумат таркиби Ўзбекистон ПФ-5258 сонли Фармон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар