...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Қувайт билан олий таълим ва илмий изланишлар соҳасида ҳамкорлик қилади


10:12, 11.08.2017 Жамият
 2 289

Ҳамкорлик Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарори асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республкиаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги “Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-3193-сонли Қарори қабул қилингани хабар қилинган.
 
Қарорга кўра 2017 йил 8 февралида Аль-Қувайт шаҳрида имзоланган Илмий изланишлар ва олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Қувайт Давлати ҳукумати ўртасидаги Битим тасдиқланди.
 
Бундан ташқари, ушбу қарор билан дипломатик паспортга эга шахсларнинг визасиз ҳаракатланиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Қувайт Давлати ҳукумати ўртасидаги Битим ҳам тасдиқланди.
 
Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов зиммасига юкланди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Ўзбекистон Қувайт Олий таълим Дипломатик паспорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар