...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари бугун қай аҳволда?


09:40, 30.10.2017 Жамият
 2 727

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида алоқалар ўрнатилганига 25 йил тўлди.

Жорий йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 25 йил тўлмоқда. Ушбу сана икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг турли босқичларида синалди. Қайсидир муддатда муносабатлар ўзаро ишонч ва дўстлик руҳида кечган бўлса, яна қайсидир муддатда минтақада ташқи кучлар таъсирида ўзаро беллашувган “пойгачи” мамлакатларга айланди.
 
Бироқ айнан бугун, Ўзбекистон ва Қозоғистон учун мусобақалашиш фойда бермайди. Икки қардош халқ учун ўзаро манфаатлардан келиб чиқиб яқин ҳамкорлик йўлини тутгани ҳар томонлама фойдалидир.
 
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга ташрифлари ўзаро муносабатларнинг юқори даражада эканини англатади.
 
Жорий йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари бир неча бор учрашиб, ўзаро ҳамжиҳатлик ва дўстона муносабатларни янада ривожлантириш борасида келишиб олдилар. Бу узоқ муддатли стратегик манфаатлар, икки давлат олдида турган вазифаларни ҳамкорликда ҳал этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар якдиллигининг ёрқин тасдиғи бўлди.
 
Икки мамлакат ўртасида давлат раҳбарлари ташрифларидан ташқари, ҳукумат доирасида ҳамда ҳудудий раҳбарлар доирасидаги ташрифларнинг амалга оширилиши муносабатларнинг жадаллик билан бораётганини англатади.
 
Чегара ўтиш постларининг очилиши, давлатлар ўртасида транспорт алмашинувининг йўлга қўйилиши, савдо ҳажмининг ошиши, товарлар экспортида ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар берилиши томонларни янада жипсроқ муносабат олиб боришига туртки беради.
 
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ўзаро товар айланмаси 2016 йилда 2 млрд АҚШ долларидан ортиқроқни ташкил этган бўлса, ушбу кўрсатгични 2017 йилда янада ошириш мақсад қилинган.
 
Хулоса қилиб айтганда, икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг янада ривожланиши ўзаро транспорт логистика тизимини интеграциялаш, минтақада рақобатлашиш муҳитидан кўра, яқин қўшничилик алоқаларини ўрнатиш, учинчи давлатлар томонидан муносабатларга аралашишга йўл қўймаслик зарурлигини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон Қозоғистон Муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўлди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар