...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида 2 та янги пункт очилди


09:20, 12.07.2017 Жамият
 2 611

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этдилар.

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида 2 та янги пункт очилди. 11 июль куни Жанубий Қозоғистон вилоятининг Махтаорол туманида жойлашган пунктларнинг очилиш маросими ташкил этилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг давлат даромадлари қўмитаси Ахборот хизмати хабар қилди.
 
Чегара пунктларининг очилиш маросимида Жанубий Қозоғистон вилоятининг ҳокими Жансаид Туймебаев ва инвестиция ва тараққиёт вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр, Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этдилар.
 
Янги очилган чегара пунктлари орқали жисмоний шахслар ва енгил автомобиллар соддалаштирилган тартибда ўтишлари мумкин. Бу пунктлар орқали тадбиркорлик мақсадида товарлар олиб ўтилишига йўл қўйилмайди. Чегара пунктида назоратдан ўтиш ва расмийлаштириш 7 дақиқадан ошмайди.
 
Қўмита хабарида келтирилганидек, янги чегара пунктларининг очилиши икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Мазкур чегара пунктларини очиш тўғрисида икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги келишув шу йилнинг 22-23 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга уюштирган ташрифи чоғида имзоланган. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон Қозоғистон Чегара пунктлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар