Ўзбекистон мусулмонлар идораси Анвар қори Турсуновнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Анвар қори Турсуновнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
“Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, уламолар, имом-хатиблар ва мударрислар Анвар қори Турсуновнинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло у кишининг қилиб ўтган яхши амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин. Қолдирган илмий мерослари, мавъизаи ҳасаналаридан халқимиз кўп йиллар манфаатдор бўлишини муяссар айласин. Анвар қори Турсуновнинг охиратлари обод бўлсин”, дейилади таъзияномада.
Аввалроқ, Анвар қори Турсунов бугун аср намозидан сўнг “Минор” қабристонига дафн этилиши ҳақида маълум қилган эдик. Ўзбекистон мусулмонлари идораси таъзияномасида ушбу маълумот расман тасдиқланган.