...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси қарияларга эҳтиром кўрсатди


21:15, 08.05.2018 Спорт
 2 017

Бунгача МОҚ жисмоний имконияти чекланган болалар махсус-мактаб интернати, кўзи ожизлар мактаби, меҳрибонлик уйларида турли тадбирлар ўтказганди.

Сўнгги пайтларда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун турли тадбирлар ташкил этиб келмоқда.
 
Бунгача МОҚ жисмоний имконияти чекланган болалар махсус-мактаб интернати, кўзи ожизлар мактаби, меҳрибонлик уйларида турли тадбирлар ўтказганди.
 
Энди “Хотира ва қадрлаш куни” арафасида Қўмита томонидан “Республика уруш ва меҳнат фаҳрийлари пансионати”нинг бир гуруҳ қариялари учун Тошкент шаҳри бўйлаб махсус экскурсия ташкил қилинди.


 
Пойтахт кўчалари бўйлаб уюштирилган саёхат давомида фахрийлар “Шаҳидлар хотираси” ва “Мотамсаро она” ёдгорлик мажмуаларига ташриф буюриб, монументлар пойига гуллар қўйишди.




 
Кейинги манзил Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бўлди. Фахрийлар Қўмитада жойлашган музейни томоша қилиб, у ердаги экспонатлар ҳақида маълумотга эга бўлдилар.





Сўнгра меҳмонларга Миллий олимпия қўмитасининг махсус совғалари топширилди. Шунингдек, улар учун байрамона дастурхон ёзилди.


 
Хайрлашув чоғида фахрийлар кўрсатилаётган бундай эътибор учун давлатимизга, шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.

Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан “Республика уруш ва меҳнат фаҳрийлари пансионати” қариялари Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган нуфузли халқаро турнирлар, Гран-При мусобақалари, профессионал бокс оқшомига ҳам таклиф этилиб, беллашувларни бевосита мартабали меҳмонлар ложасида томоша қилиб келишмоқда.
 
“МОҚ бу амалиётни бундан кейин ҳам бажонидил давом эттиради ва фахрийларимизнинг кўнгилли дам олишлари, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун керакли барча шароитларни яратиб беради”, дея ёзади МОҚ Матбуот хизмати.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!