...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қаровсиз қолиб кетган “Чорсу” меҳмонхонаси ишга туширилади


20:56, 08.05.2018 Жамият
 7 946

“Чорсу” меҳмонхонаси сўнгги 12 йилда деярли қаровсиз ҳолга келиб қолган эди.

“Ҳокимнинг бир иш куни” лойиҳаси доирасида Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғойибназаров узоқ йиллардан буён фаолият юритмай келаётган “Чорсу” меҳмонхонаси ҳақида маълумот берди.
 
Турк инвесторлари уни капитал реконструкция қилишади. Бу борада тегишли келишувлар амалга оширилган. Яқин кунлар ичида дастлабки ҳаракатлар бошланади. Меҳмонхона 2019 йилга қадар ишга туширилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Маълумки, бир пайтлар пойтахт кўрки ҳисобланган муҳташам “Чорсу” меҳмонхонаси сўнгги 12 йилда деярли қаровсиз ҳолга келиб қолган эди.
 
Эндиликда туризмни ривожлантириш, Тошкентда кўламли ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида мазкур меҳмонхона ҳам қаддини тиклаб, сайёҳлар ва шаҳар меҳмонларининг сўлим гўшасига айлантирилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Чорсу меҳмонхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар