`UzAgro` бренди Ўзбекистон мева-сабзавот экспорти йўналишида фаолият олиб боради.
“Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси раҳбарияти фикрига кўра, ушбу бренд дунёнинг исталган нуқтасига, еткизиб берилаётган маҳсулотларнинг юқори сифатли эканлигининг кафолати бўлади.
“Ўзбекистон маҳсулотлари ягона бренд остида самарали тарғиб қилинганда, биз қисқа вақт ичида юқори натижага эришамиз. Дунёнинг ҳар бир мамлакатида `UzAgro` брендини кўрган харидорлар экологик тоза, юқори сифатли ва биологик ҳамда маза-таъм хусусиятлари бўйича бошқалардан устун бўлган маҳсулот сотиб олишаётганига ишончи комил бўлади. `UzAgro` — маҳсулот экспортчиларини бирлаштирувчи кучга айланади. Биргаликда биз биринчи бўламиз”, деди “Ўзбекозиқовқатхолдинг” раиси Тоҳиржон Жалилов.
Компания бўлажак экин экиш мавсумидаёқ жаҳон бозорида керакли бўлган маҳсулот миқдори ва хусусиятлари борасида маслаҳат бериши мумкин. Шунингдек, ҳуқуқий ёрдам ва ишончили ҳамкорлар топишга ёрдам беради.