Президентнинг таклифига кўра, Ёшлар иттифоқи етакчиси мақоми ташкилотнинг биринчи ўринбосари лавозимига тенглаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 30 июнь куни “Камолот” ЁИҲ Қурултойида иштирок этиб, янги тузилма – Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг жойлардаги етакчилари ташкилот ва тузилмалар раҳбарларининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича биринчи ўринсабори лавозимига тайинланишини айтган эди.
Қолаверса, 5 июль куни “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармонида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар кенгашлари раислари тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ёшлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ва мақоми бўйича уларнинг биринчи ўринбосарларига тенглаштирилиши белгиланди.
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчисини тайинлашга бағишланган йиғилишда агентлик Бош директори Лазиз Тангриев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ходими Умид Ражабов иштирок этди.
Йиғилишда бугунги кунда ОАВлар олдида турган қатор муаммолар ҳақида сўз бор. Айрим ОАВлар орқали ёритилаётган материаллар Ўзбекистонда юритилаётган Ёшларга оид давлат сиёсати талабларига жавоб бермаслиги айтилди. ОАВларда ёш кадрлар масаласи муаммо бўлиб қолаётгани таъкидланди. Булар ҳақида бироздан кейин ўқишингиз мумкин.