Терактлар оқибатида 13 киши ҳалок бўлган ҳамда 100 га яқин одам жиддий жароҳатланган.
Ўзбекистон элчихонаси Испания Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат ташкилотлари билан доимий алоқада эканлиги маълум қилинган.
Аввалроқ, Испаниянинг Барселона шаҳридаги Рамбла кўчасида микроавтобус ёрдамида ҳамда Камбрильс шаҳри кўчалари бўйлаб “Audi” русумли машинада пиёдаларни босиб кетилгани ҳақида хабар берган эдик.
Терактлар натижасида 13 киши ҳалок бўлган ҳамда 100 га яқин одам жиддий жароҳатланган.
Барселонада содир бўлган теракт қурбонлари хотирасига Испания Қироллигида уч кунлик мотам эълон қилинди.