...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон термасининг Қатарга қарши ўртоқлик ўйинлари бекор қилинди


13:09, 18.08.2017 Спорт
 2 170

Мазкур учрашувлар 19 ва 21 август кунлари бўлиб ўтиши керак эди.

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўриш доирасида Қатар U-16 термасига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган эди.
 
Мазкур учрашувлар 19 ва 21 август кунлари бўлиб ўтиши керак эди. Ташкилотчи томон – Қатар футбол ассоциацияси режалари ўзгаргани ҳақида маълум қилди. Шу сабабли, Ўзбекистон ўсмирлар термаси Қатарга йўл олмайди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар термаси 2018 йил U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёрланмоқда.
 
Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қатар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!