Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш муҳокама қилинди.
15 ноябрь куни Форум доирасида Ўзбекистон делегацияси Жанубий Корея Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ким Ҳёнг Чжин билан учрашув ўтказди ва музокаралар олиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон-Жанубий Корея муносабатлари ҳамда ҳамкорликнинг турли соҳаларида янги қўшма лойиҳалар орқали алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш муҳокама қилинди.