...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг ҳозирги ҳолати муҳокама қилинди


18:30, 24.01.2017 Жамият
 2 070

Учрашувда бўлажак юқори ва олий даражадаги ташрифларга тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди, дейилади хабарда.

Бугун, 24 январь куни Пекин шаҳрида Ўзбекистон-Хитой вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Унда Хитой томонидан ХХР Ташқи ишлар вазири ёрдамчиси Ли Ҳуейлай бошчилигидаги делегация иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Музокаралар давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларнинг ҳолати ва уларни чуқурлаштириш истиқболлари ҳамда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг 2016 йил 21-22 июндаги Ўзбекистонга ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни батафсил муҳокама қилинган.
 
Учрашувда бўлажак юқори ва олий даражадаги ташрифларга тайёргарлик жараёни кўриб чиқилди, дейилади хабарда.
 
Шу куннинг ўзида Пекин шаҳрида Ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича қуйи қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтиб, унда мазкур соҳадаги ҳамкорлик сарҳисоб қилинди ва истиқболлари белгилаб олинган, халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилган. 

Теглар:Ўзбекистон-Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар