Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги отхонани айланиб чиқаётган қоровул осилган одам жасадини топиб олди.
Маълум қилинишича, воқеа 16 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 20:30 атрофида содир бўлган. Жасад 21 ёшли Ўзбекистон фуқаросига тегишли экани қайд этилди. У Санкт-Петербургда вақтинчалик рўйхатдан ўтиб, биноларни таъмирлайдиган “Краски города” ташкилотида ёрдамчи ишчи сифатида ишлаётган бўлган.
Йигитни охирги марта ўша куни соат 17 лар атрофида кўришган. Кейин эса сирли равишда осилган ҳолатда топилди.
Айни вақтда фожеа тафсилотларига ойдинлик киритилмоқда.