...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон фуқаролари учун бу йилги ҳаж квотаси эълон қилинди


09:54, 18.01.2017 Жамият
 4 513

Ўтган йилларда ҳаж квотаси 5200 нафарни ташкил этар эди.

Сўнгги йилларда ҳаж зиёратига бориш истагини билдирганларнинг сони ошиб бораётганини эътиборга олиб,  2017 йилдан ўзбекистонлик фуқаролар учун ҳаж квотаси 7200 нафар қилиб белгиланди. Илгари бу кўрсаткич 5200 нафарни ташкил этарди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ўзбекистон мусулмонлари идораси,  “Нуроний” жамғармаси,  “Маҳалла” фонди таклифларига биноан ҳамда ўзбек халқининг бағрикенг ва инсонпарварлик тамойилларига асосланиб,  жорий йилда мазкур кенгаш томонидан бир ва ундан ортиқ маротаба ҳаж ва умра сафарларига борган шахсларнинг муборак зиёратларга боришлари кечиктириб турилиши ҳақида қарор қабул қилинди, дейилади қўмита ахборотида.
 
Мазкур қарорнинг қабул қилинишида республика миқиёсида муборак умра ва ҳаж сафарларига бориш истагини билдирган фуқаролар сонининг тез суръатларда ортиб бориши,  мустақиллик йилларида фуқаролар турмуш даражасининг юксалиши,  аҳоли сонининг ўсиши,  улар томонидан ҳаж ва умра сафарларига бориш истагида амалий ёрдам сўраб кўплаб мурожаатлар қилиниши ҳам эътиборга олинган.  

Теглар:Ҳаж Умра Дин ишлари бўйича қўмита 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар