
Тошкентдаги Осиё дзюдо марказида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакром Исроилов, шунингдек, Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шавкат Мўминов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ташкилотга янги раҳбар сайланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
Йиғилиш қатнашчиларининг таклиф ва мулоҳазалари, фикрлари инобатга олиниб, Ўзбекистон дзюдо федерациясига Олимпия ўйинлари совриндори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи Армен Багдасаров вақтинчалик раис вазифасини бажарувчи этиб сайланди.
.jpg)
Шунингдек, конференция давомида Фарход Тўраев Ўзбекистон миллий терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланиб, спортчиларимизни бевосита Осиё ўйинларига тайёрлайдиган бўлди.
.jpg)
Ҳисобот-сайлов конференциясида федерациянинг янги раҳбари олдига бир қатор вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, Осиё ўйинларида натижалар самарадорлигини ошириш, дзюдонинг оммавийлигини янада кўтариш, бу борада спортнинг ушбу тури оммавийлигини керак бўлса футболдан ҳам ошириш асосий вазифа қилиб белгиланди.
Унга кўра, яқин вақт ичида мамлакатимизда дзюдони ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади. Янги раҳбарият олдига Республика бўйлаб селекция ишларини кучайтириш, жисмоний бақувват ёшларни топиб, уларни янги ном сифатида терма жамоага тайёрлаб бериш вазифаси қўйилди.