...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон чўлларни муҳофаза қилиш бўйича битим имзолайди


17:33, 12.10.2017 Жамият
 2 289

Варшавадаги ўрмон ҳафталигида Ўзбекистон делегацияси қатнашмоқда.

Польшанинг Варшава шаҳрида ўтаётган Европа ўрмон ҳафталигида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси делегацияси иштирок этмоқда.
 
ЎзА хабарига кўра, ҳафталик доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси Ўрмончилик ва ўрмон саноати қўмитаси ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўрмон хўжалиги бўйича Европа комиссияси қўшма сессияси ҳам бўлиб ўтмоқда.
 
Дунёнинг 50 дан зиёд мамлакат вакиллари вакиллари қатнашаётган мазкур форум фаол ва соғлом турмуш тарзи учун зарур бўладиган юқори сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар етиштириш, табиий, хусусан, ер, сув, ҳаво, иқлим ва генетик ресурсларни барқарор бошқариш, улардан самарали фойдаланиш каби муҳим масалалар муҳокамаси учун ўзига хос майдон ҳисобланади.
 
Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Бакиров ҳафталик доирасида ўтказилган соҳа мутахассислари учрашувида Ўзбекистонда ўрмонларнинг функционал модели, истиқболда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар, уларни бартараф этиш чора-тадбирлари ва кутилаётган натижалар ҳақида маъруза қилди.
 
Ўзбекистон ўзининг ўрмон хўжалиги, хилма-хил ва ноёб ўсимлик, ҳайвонот дунёси, доривор ўсимликларнинг кўплиги билан ажралиб туради. Бугунги кунда мамлакатдаги 300 дан ортиқ ўсимлик ва 180 дан зиёд ҳайвон турлари “Қизил китоб”га киритилган.
 
Ўтган йиллар давомида Ўзбекистонда ўрмон хўжалиги соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди. Ўрмон фонди ер майдони ҳажми сезиларли даражада ортиб, мамлакат умумий ер майдонининг 25,2 фоизини ташкил қилмоқда.
 
Анжуманда Ўзбекистон флора ва фаунасини сақлаш, халқаро ҳамжамиятни жалб этган ҳолда мамлакатимизда ўрмончилик соҳасидаги долзарб масалаларга ечим топишга оид 15 га яқин дастур қабул қилингани таъкидланди. Ушбу лойиҳаларда Ўзбекистонда чўлланишга қарши курашиш, Орол денгизи атрофида юзага келган муаммоларни бартараф этиш, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлардан барқарор фойдаланишга кенг эътибор қаратилгани қайд этилди.
 
Европа ўрмон ҳафталиги давомида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ўртасида “Марказий Осиё чўлларини муҳофаза қилиш ва ундан барқарор фойдаланиш” бўйича битим, шунингдек, Германиянинг М.Зукков номидаги жамғармаси билан ҳамкорликда грант лойиҳаларни амалга ошириш бўйича англашув меморандуми имзоланиши кўзда тутилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Польша Варшава Европа ўрмон ҳафталиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар