...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон бўйлаб “Президент арчаси” тантаналарига старт берилди


17:49, 29.12.2016 Жамият
 2 992

Янги – 2017 йил арафасида ҳам 12 номдаги ўқув қуроллари ва турфа ширинликлардан тайёрланган “Президент совғаси” мамлакатимизнинг барча ҳудудларига етказиб берилди.

Ҳар йили Янги йил байрами арафасида республикамизнинг барча ҳудудларида “Президент арчаси” тантаналари ўтказилиши анъанага айланган. Тадбирлар давомида “Президент совғаси”ни тортиқ этилиши эса болажонларга унутилмас онларни ҳадя этиши аниқ.
 
Янги – 2017 йил арафасида ҳам 12 номдаги ўқув қуроллари ва турфа ширинликлардан тайёрланган “Президент совғаси” мамлакатимизнинг барча ҳудудларига етказиб берилди.
 
Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, “Sen yоlg’iz emassan” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган “Президент арчаси” байрам тадбири шукуҳли ва эсда қоларли воқеаларга бой бўлди. Унда Меҳрибонлик уйлари, SOS – болалар маҳалласи, махсус мактаб-интернатлар тарбияланувчилари, ижтимоий кўмакка муҳтож, кам таъминланган оилалар ҳамда Ватанимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида ҳалок бўлганларнинг фарзандлари иштирок этди. 
 
Сарой фойесида байрамона ўйинчоқ ва чироқлар билан безатилган арча атрофида Қорбобою Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари, таниқли санъаткорлар бир-биридан бежирим либослар кийиб, байрамга ошиққан болажонларни ва меҳмонларни хушнудлик билан кутиб олди.
 
“Томоша” болалар ижодий студияси томонидан “Мўъжизалар олами” саҳналаштирилган мусиқий чиқиши байрам қатнашчилари эътиборига ҳавола этилди. Қизиқарли саргузаштларга бой воқеалар, куй-қўшиқлар, рақсларни ўзида жамлаган саҳна кўриниши асносида кичкинтойлар аҳиллик, ҳамжиҳатлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, катталарга ҳурмат, ақл, одоб инсонга зийнат бағишловчи фазилатлар эканининг гувоҳи бўлди. 

“Президент арчаси” байрам тантаналари Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда бўлиб ўтмоқда.
 

Теглар:Президент арчаси Президент совғаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар