Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши тузилди.
Унда ҳудудлардан кўрсатилган 300 нафардан зиёд делегатлар иштирок этди.
Конференцияда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашини раиси этиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов тасдиқланди. Унинг биринчи ўринбосари лавозимига Шавкат Жавлонов лойиқ кўрилди.
Кенгаш раисининг ташкилий ишлар, услубий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига Зафар Рўзиев, ёшлар ишлари бўйича лавозимига Азим Мирзажонов, диний-маърифий масалалар бўйича лавозимига Дилшода Мирзажонова, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича лавозимига Шавкат Жониқулов тасдиқланди. Элмурод Қаршиев Кенгаш котиби бўлди.