Рейтинг натижалари 155 мамлакатнинг ҳар биридан қатнашган 3000 киши сўрови асосида тузилган.
Рейтингда Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида энг юқори, 155 давлат ичида эса 47-ўринни банд этган.
Рейтинг натижалари 155 мамлакатнинг ҳар биридан қатнашган 3000 киши сўрови асосида тузилган. Улардан бир неча категориялар бўйича мамлакатдаги шароитни 0 дан 10 балгача мезонда баҳолаш сўралди. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш, соғлом ҳаёт тарзининг давом этиш муддати, танлаш эркинлиги, сахийлик ва коррупциядан ҳимояланганлик каби туркумлар бўйича ўртача кўрсаткичлар тақдим этилди.
Ўзбекистон ҳаётдан мамнунликнинг ўсиш суръати кўрсаткичлари бўйича дастлабки ўнталикка кирди.