...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон аҳолиси Президент Ислом Каримовга миннатдорчилик билдирмоқда


11:50, 27.04.2016 Жамият
 10 473

Фуқароларнинг фикрича, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарларининг учрашувига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда ва улар пойтахтимиз қиёфаси кун сайин ўзгариб бораётганидан мамнун.

Ўзбекистон аҳолиси ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей саммити айнан Тошкентда ўтказилаётгани билан фахрланади. Бу “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг “Фуқаролар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг бўлиб ўтадиган мажлиси ҳақида” мавзуида ўтказган экспресс-сўровида аён бўлди.
 
Сўровни ўтказишдан мақсад Шанхай ҳамкорлик ташкилоти фаолияти, Ўзбекистонда ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 15-юбилей мажлисига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар тўғрисида мамлакатимиз аҳолисининг фикрини ўрганишдир.
 
Сўров натижалари шундан далолат берадики, фуқароларнинг аксарияти Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг нафақат ШҲТга аъзо давлатлар, балки бутун дунёда хавфсизликни мустаҳкамлаш, тинчликни сақлаш, барқарор иқтисодий тараққиётни таъминлашга қаратилган самарали фаолиятини қўллаб-қувватлайди.
 
Фуқаролар Президентимиз Ислом Каримовга минтақавий ҳамкорликнинг кўплаб соҳаларида ШҲТ фаолиятини янада фаоллаштиришга доир самарали тадбирлар ўтказилаётгани учун алоҳида миннатдорлик билдирмоқда. Сўров қатнашчилари мазкур учрашувда қабул қилинадиган қарорлар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тарихида муҳим воқеа бўлишига ишонади.
 
Экспресс-сўров натижаларига кўра, фуқароларимизнинг кўпчилиги (92,1 фоизи) ШҲТни энг нуфузли халқаро ташкилотлардан, деб ҳисоблайди. Ушбу халқаро тузилма терроризм, диний экстремизм, сепаратизм, қурол-яроғ ва наркотикларнинг ноқонуний савдоси, трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш борасида салмоқли ишларни амалга оширмоқда. Фуқароларнинг таъкидлашича, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ташкилотга аъзо давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини тартибга соладиган мустаҳкам ҳуқуқий база ишлаб чиқилган. Сўров натижалари шундан далолат берадики, мамлакатимиз аҳолиси Президентимиз томонидан ШҲТ фаолиятининг барча йўналишлари бўйича илгари сурилган ташаббусларни юксак баҳолайди. Жумладан, Ўзбекистон ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг ҳар йили ўтказиб келинаётган учрашувлари ташаббускори бўлди. 
 
Сўров иштирокчиларининг фикрича, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, атроф-муҳит муҳофазаси ва маданий-гуманитар соҳа ШҲТ фаолиятининг муҳим йўналишларидандир.
 
Тадқиқот давомида жамоатчиликда ШҲТ минтақавий хавфсизлик, сиёсий барқарорлик, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётни таъминлаш, ташкилотга аъзо барча давлатлар учун ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этиш борасида амалий механизмга айлангани ҳақида фикр қарор топгани ва унинг аҳамияти янада ортиши аниқланди. 

Иштирокчиларнинг фикрича, бўлиб ўтадиган саммит йилнинг энг муҳим сиёсий воқеаларидан бири бўлади. Фуқароларимиз пойтахтимизда ШҲТ юбилей саммити арафасида амалга оширилаётган ўзгаришларга нисбатан ижобий фикр билдирмоқда. “Тошкентнинг ташқи қиёфасида рўй бераётган ўзгаришлар сизга ёқадими?” деган саволга сўров қатнашчиларининг қарийб 81,5 фоизи ижобий жавоб берди. Уларнинг фикрича, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарларининг учрашувига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда ва улар пойтахтимиз қиёфаси кун сайин ўзгариб бораётганидан мамнун. 

Экспресс-сўров қатнашчилари “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлиси юксак савияда ташкил этилаётгани” меҳмонларда катта таассурот қолдиради, деган фикр билдирган. 

Ижтимоий сўров натижалари фуқароларимиз Президентимиз раҳнамолигида ШҲТ каби нуфузли халқаро тузилма доирасида амалга оширилаётган ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ташқи сиёсий фаолиятни қўллаб-қувватлашини намойиш қилди. Юртдошларимиз ШҲТнинг Тошкентда ўтадиган 15-саммити унга аъзо давлатларнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, фаровонлигини юксалтириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги обрўсини мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда тинчлик ва тараққиётни таъминлашга кўмаклашишига ишонади. 

Теглар:ШҲТ Ислом Каримов Ўзбекистон Ижтимоий фикр Сўровнома 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар