...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон анклавлари ҳақида нималарни биламиз?


16:21, 04.08.2018 Бу қизиқ
 7 364

Ушбу анклавлар қуруқликдан Ўзбекистон билан боғланмаган.

Дунёнинг кўпгина минтақаларида анклавлар мавжуд бўлиб, улар қўшни давлатлар ўртасидаги муносабатларга таъсир кўрсатиб келади.
 
Анклав сўзи (французча enclave сўзидан олинган бўлиб, “ёпиқ, қуршовда қолган ҳудуд” маъноларини англатади) давлат ҳудудининг бир қисмини бошқа давлат ҳудудида қолганлиги деб таъриф берилади.
 
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Фарғона вилояти тасарруфига кирувчи Сўх, Шоҳимардон ва Чонғара ҳудудлари қўшни Қирғизистон (Боткент ва Қадамжой туманлари оралиғида) ҳудудида жойлашиб қолган. Ушбу анклавлар қуруқликдан Ўзбекистон билан боғланмаган.
 
Сўх анклави – маъмурий жиҳатдан Фарғона вилояти Сўх тумани деб юритилади, маркази Равон шаҳри. Умумий майдони 220 километр квадрат бўлиб, 19 та аҳоли яшаш пунктларидан иборат. Аҳолиси 74,1 минг кишидан иборат бўлиб, 99,2 фоизи тожик, 0,7 фоизи қирғиз ҳамда қолган қисмини ўзбек ва бошқа миллат вакиллари ташкил этади.



Аҳолиси асосан қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиб, картошка ва мевалар етиштиради.
 
Шоҳимардон анклави – маъмурий жиҳатдан Шоҳимардон қўрғони деб юритилиб, маркази Шоҳимардон шаҳарчаси. Умумий майдони 90 километр квадрат бўлиб, 2 та аҳоли яшаш пунктларидан иборат. Аҳолиси 10101 (2002 йил) кишидан иборат бўлиб, 91 фоизи ўзбек, 9 фоизини қирғиз миллат вакиллари ташкил этади.


 
Чонғара анклави – маъмурий жиҳатдан Сўх тумани Чонғара маҳалласи деб юритилади. Аҳолиси асосан гуруч маҳсулоти етиштиради ва чорвачилик билан шуғулланиб келади.
Санжар Жўра

Теглар:Сўх Шоҳимардон Чонғара анклав 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!