...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон–Россия: Ички ишлар вазири россиялик ҳамкасби билан учрашди


10:11, 11.11.2017 Жамият
 4 493

Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбари Пўлат Бобожоновнинг расмий ташрифи Россия ҳуқуқ идорасининг касбий байрами кунига тўғри келди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов россиялик ҳамкасби полиция генерали Владимир Колокольцевни Ички ишлар органлари ходимлари куни билан шахсан табриклади.


 
Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарининг расмий ташрифи Россия ҳуқуқ идорасининг касбий байрами кунига тўғри келди. Россия Федерацияси ИИВда бўлиб ўтган музокара чоғида, генерал-майор Пўлат Бобожонов Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцевни ва вазирликнинг барча шахсий таркибини Ички ишлар органлари ходимлари куни ва совет милицияси ташкил топганининг 100 йиллиги билан қутлади ва байрамга бағишланган тантанали тадбирга таклифи учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида хабар берилган.
 
Хабарда айтилишича, Пўлат Раззақович ўз нутқида, айнан 2017 йилда мамлакатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида икки томонлама ўзаро ҳамкорлик, янги ривожланишга туртки бўлганлигини таъкидлаган.
 
Трансмиллий жиноятчилик ва ноқонуний миграцияга қарши ҳаракатлар юзасидан ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши ва кенгайиши 2017–2018 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон ва Россия ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик ҳаракатлари Баёнини имзолашга асос бўлди, дейилади мазкур хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳужжатни имзолаш жорий йилнинг май ойида В.Колокольцев бошчилигидаги Россия ИИВ делегация аъзоларининг ташрифи доирасида бўлиб ўтган. Бунда икки мамлакат вазирлиги раҳбарлари Ўзбекистон ИИВда Россия ИИВ ваколатхонасини ҳамда ноқонуний миграцияга қарши курашиш ва меҳнат миграцияси масалаларини ҳал қилиш юзасидан Ўзбекистон–Россия ишчи гуруҳини ташкил этиш зарурлигини муҳокама қилган эдилар.
 
Жорий йилнинг июль ойида Ўзбек–Россия Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши ўтказилди ва ҳозирда ишчи гуруҳ ўз ишини муваффақият билан амалга оширмоқда. Ўз вазифаларини бажаришга Россия ИИВ вакили А.Ростовцев ҳам киришган.
 
Пўлат Бобожонов икки мамлакат вазирликлари ўртасида тўлиқ ҳажмда эришилган ўзаро ишончни сўзсиз қўллаб-қувватлашга россиялик ҳамкасбларни ишонтирган ҳолда, ҳамкорликдаги Ўзбекистон–Россия идоралараро Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳининг фаолиятини шахсан мониторинг қилишга ваъда берди.
 
Шунингдек, Ўзбекистон ички ишлар вазири, улар раҳбарликларидаги ташкилотларнинг жиноятчилик, айниқса, терроризм, наркотик воситаларнинг ноқонуний айланиши, одам савдоси каби трансмиллий жиноят турларига қарши биргаликда курашишни кучайтириш мақсадида, тезкор маълумотлар алмашинувини оширишга йўналтирилишини таъкидлади.
 
Ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатлик руҳида ўтган мулоқот чоғида, икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари келгусидаги ҳамкорлик юзасидан бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилишдилар.
 

Теглар:Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Владимир Колокольцев Ўзбекистон–Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар