...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон–Қозоғистон: мунтазам қатнайдиган автобуслар!


16:44, 20.09.2017 Жамият
 4 119

Йўловчилар учун “яшил коридор” таъминланади. Улар божхона назоратидан навбатсиз ўтадилар.

Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг йирик шаҳарлари ўртасида мунтазам равишда автобус қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Informburo.kz” сайти хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, илк маршрутлар шу йилнинг охирига қадар амалга оширилади. Йўловчилар учун “яшил коридор” таъминланади. Улар божхона назоратидан навбатсиз ўтадилар.
 
Бугунги кунда қозоғистонлик йўловчилар чегарагача автобусда борадилар. Кейин чегарани пиёда босиб ўтган ҳолда, яна автобусга ўтирадилар.
 
Бу борада қозоғистонлик депутатлар 2006 йил 20 мартдаги “Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги халқаро автомобиль қатнови борасидаги келишувни ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённомани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқуллашди.
 
Бу қонуннинг асосий мақсади йўловчилар учун ҳуқуқий асос яратиш ва икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдир.
 
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 24–25 август кунлари Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Халқаро автомобиль логистика масалалари бўйича Ўзбекистон–Қозоғистон комиссиясининг қўшма мажлиси бўлиб ўтган эди.
 
Йиғилишда томонлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида доимий йўналишли автобуслар қатновини йўлга қўйиш бўйича музокара олиб борган эдилар.
Дурдона Расулова 

Теглар:Ўзбекистон Қозоғистон Автобус қатнови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар