Муниса Ризаева, Рашид Холиқов, Зиёда ва “Божалар” ва Шукурининг Дубайдаги концерти бекор қилинди.
Хабарларга қараганда, шу йилнинг 31 декабрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Рашид Холиқов, Зиёда Қобилова, қизиқчи Шукурилло Исроилов, шунингдек “Божалар” гуруҳи ҳам Дубайдаги янги йил байрами муносабати билан ташкиллаштирилаётган концерт дастурларида иштирок этиш учун тадорик кўришаётган экан.
Чипталар тахт, хонандалар йўлга отланай деб турганда эса концерт бекор қилинди. Тўғрироғи Рашид Холиқов, Зиёда, Муниса Ризаева ва “Божалар”нинг Дубай саҳнасида куйлашига рухсат тегмади. Бу маълумотни “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг масъул ходимлари ҳам тасдиқлади. Бу ҳақида Шукурилло Исроилов, Рашид Холиқов ва Зиёда Қобилованинг маъмурларига қўнғироқ қилганимизда бу янгиликдан ҳали хабар топишмаганини айтишди.
Концерт дастурининг афишалари аллақачон чиқарилган, чипталар сотуви ҳам бошланган бир пайтда концерт ташкилотчилари бу хабардан қай ҳолатга тушаркин?