UMS ва Beeline байрамда ҳам ишлайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллиги муносабати билан 8 декабрь мамлакатимизда дам олиш куни деб эълон қилинган эди. UMS компанияси расмий сайти орқали 8 декабрь куни Тошкент ва Янгийўл шаҳарларидаги UMSга қарашли савдо ва хизмат кўрсатиш офислари доимий тартибга кўра фаолият юритишини маълум қилди.
Beeline компанияси ҳам 8 декабрь куни Тошкент, Бухоро, Ғиждувон, Гулистон, Жиззах, Наманган, Термиз, Қарши, Самарқанд, Урганч, Фарғона ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги офислари фаолиятини давом эттиришини хабар қилди.

Қамариддин Шайхов