Президент фармони асосида барча мобиль алоқа хизматини кўрсатувчи компаниялар миллий валютада хисоб-китоб қилади.
Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Шерматов томонидан мобил алоқа комапанияларига юборилган хатда маълум қилинган.
Ушбу чоралар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2 сентябрдаги фармонига асосан амалга оширилгани айтилмоқда.
Кўпчиликда савол уйғотувчи нархлар расмий курсда қоладими ёки қора бозор қийматига тенглаштириладими, деган саволларга жавоб тариқасида шундай дейилмоқда: нархлар 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан ўрнатилган қийматда ўрнатилади.
Маълумот учун, Марказий Банк томонидан АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати 4210 сўм 35 тийин қилиб белгиланган эди.