...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Ота-она меҳридан мосуво уч нафар ўзбекистонлик қиз “Ты супер!” лойиҳасида


14:30, 04.09.2017 Шоу-бизнес
 5 942

Дурдона Эргашева, Моника Додарбекова ва Анастасия Молоковалар оиласининг тақдири билан боғлиқ кўнгилсизликларни ёдга олди...

Ўзбекистон — жаннатмакон юрт!  Бу ўлка ўзининг сархил мевалари-ю, ширин нонлари, гўзал урф-одатлари-ю тинчликсеварлиги билан ҳам дунёга машҳур.
 
Бугун ўзбек маданияти ва санъати ҳам уни дунёга танитмоқда. 2 сентябрь куни рақс санъати бўйича 3 нафар ёш ўзбекистонлик қизлар Россияда ўз истеъдодларини намойиш қилиб, олқишларга сазовор бўлишди.
 
Россиянинг “НТВ” телеканалида “Ты супер!” лойиҳаси анчадан буён эфирга узатилади. Бу дастурнинг ўзига хос жиҳати шундаки, унда ота-онасидан эрта маҳрум бўлган ёки яқин қариндошларидан айрилган, яъни маълум маънода кўнгли ўксик бўлган йигитлар ва қизлар иштирок этади.
Улар ўз санъати орқали истеъдодини намоён этадилар. Бу лойиҳа келажакда кўнгли ўксик ёшларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишда кўприк вазифасини ўтайди, деб ҳисоблайди лойиҳа ташкилотчилари.
 
Лойиҳанинг рақс йўналишидаги сонида ўзбекистонлик уч нафар қизнинг иштироки бизни ҳам қувонтирди.
 
Лойиҳа иштирокчилари: Дурдона Эргашева, Моника Додарбекова ва Анастасия Молоковаларнинг ҳам ўз сирлари, ўз ҳаётий қарашлари ва ўз тарихи бор. Улар оилалари ҳақида гапирар эканлар кўзларига ёш қалқди...
 
Дурдона Эргашева, 12 ёш:
“...Ёшлигимнинг энг яхши кунлари онам билан бирга ўтди. Отам вафот этганида мен 3 ёшда эдим. Онам вафот этганида эса 8 ёшда эдим.”
 
Дурдонанинг отаси саратон касаллиги туфайли эрта ҳаётдан кўз юмди. Онасининг ўлимига нима сабаб бўлгани эса номаълум...
 
Яна бир иштирокчи Моника Додарбекова эса 13 ёшда бўлиб, қизалоқ онасининг сўнгги дақиқаларигача у билан бўлган:
“...Онам ухлаётган вақтда қўшнилар ва икки нафар акам онам ётган хонага киришди. Улар онамни кўтариб, ойнадан улоқтириб юборишди. Кейин эса онамни ўзи йиқилиб тушди, дейишди. Бошқа гапира олмайман...”
 
Анастасия Молокова 13 ёшда. Унинг онаси ҳаёт, лекин у 7 йилдан буён ичкиликка берилган. Қизалоқ тегишли ташкилотлар томонидан болалар уйига жойлаштирилган.
 
Анастасия Молокова телекўрсатувда шундай деди: “...Катта бўлиб ҳаётда шундай ишлар ҳам бўлиши мумкинлигига амин бўлдим. Ойижон, мени бу танловда иштирокимни ва ютганлигимни кўришингизни ва мен билан фахрланишингизни истайман!”
 
Ана шундай ролик намойишидан сўнг, Дурдона Эргашева, Моника Додарбекова ва Анастасия Молокова хоразм лазгисини ижро этишди. Уларнинг рақси 4 нафар ҳакамларнинг олий баҳосига лойиқ деб топилди.
 
Қизларнинг оиласи ҳақидаги сўзлари, уларнинг ижро этган рақси ҳамда иштирокдан кейинги таассуротларини қуйидаги видео орқали томоша қилишингиз мумкин. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Ты супер НТВ телеканали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!