Польша НАТОнинг ядровий қуролларини жойлаштириш масаласини кўриб чиқмоқда.
Польша ҳукумати ўз ҳудудига НАТОнинг ядровий қуролларини жойлаштириш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Польша Мудофаа вазири ўринбосари Томаш Шатковскийнинг сўзларига ҳавола қилаётган Британиянинг The Guardian газетаси хабар қилмоқда.
Польша расмий вакилининг баёнотига кўра, мамлакатнинг ҳарбий салоҳиятини ошириш мақсадида Варшава ва Брюссель ўртасида НАТО ядровий қуролларидан ҳамкорликда фойдаланиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. The Guardianнинг маълумотига кўра, бундай расмий баёнотлар Польша ҳукумати томонидан биринчи марта янграмоқда.
Ташкилотга аъзо 28 давлат ичидан фақат 3 таси расман ядровий қуролга эга давлатлар ҳисобланади – булар АҚШ, Буюк Британия ва Франциядир. Бироқ ядро қуролидан умумий фойдаланиш дастури бўйича фақат АҚШ бундай ёрдамни амалга оширишга рози. Шу пайтгача, Туркия, Белгия, Германия, Италия ва Нидерландия ўз ҳудудларида ядро қуролларини жойлаштириб бўлишган. Агар ушбу дастурга Польша ҳам қўшиладиган бўлса, АҚШнинг оммавий қуроли жойлашган давлатлар сони олтитага етади.
Яқин орада Россиянинг ушбу баёнотга бўлган муносабатини кутиш ўринли бўлса керак.

Адиз Аҳмедов