Америка қатор давлатлар сингари ўзбек пахтасини ҳам болалар меҳнати билан етиштирилгани учун “қора рўйхат”га киритганди.
АҚШ Меҳнат вазирлиги эълон қилинган ҳисоботда айтилишича, Ўзбекистон болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашишда қатор саъй-ҳаракатларни амалга оширган ва илгари шундай амалиёт учун АҚШ ҳукуматининг “қора рўйхати”да бўлган.
Бу эса ўзбек пахтасининг болалар меҳнати асосида етиштирилган маҳсулотлар рўйхатидан чиқарилишига сабаб бўлган. Ўзбекистон бундай амалиётга барҳам беришга интилаётган мамлакат сифатида эътироф этилган.
Шунингдек, АҚШ Меҳнат вазирлиги ҳисоботага кўра, аввал болалар меҳнати билан етиштирилган Парагвай пахтаси, панами шакарқамиши, Бирма ёнғоғи “қора рўйхатдан” ўчирилган.